Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси доценти, фалсафа доктори (PhD) Ҳамидулла Холиқов халқаро “International Capital Market Association (ICMA) – 2025” стипендия дастури ғолиби бўлди. У 10 350 евро миқдоридаги грантни қўлга киритиб, молия бозорларига ихтисослаштирилган нуфузли ўқув дастурида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

ICMA маълумотига асосан бу йил стипендия учун Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидан рекорд даражада аризалар қабул қилинган. Танлов натижаларига кўра, 15 нафар энг муносиб номзод саралаб олинган бўлиб, уларнинг касбий тажрибаси, академик ютуқлари ва келажакдаги мақсадлари ҳисобга олинган.

Стипендия дастури доирасида Ҳамидулла Холиқов “ICMA Diploma in Debt Capital Markets” дастурида таълим олади. Ушбу дастур халқаро капитал бозорларида қарз инструментлари, қимматли қоғозлар ва деривативлар билан ишлаш бўйича мутахассислик малакасини оширишга йўналтирилган. Ўқув жараёни қарз капитал бозорлари, қимматли қоғозлар ва деривативлар, молиявий бозор операциялари каби йўналишларни ўз ичига олади. Дастур 2025 йил март ойида старт олиши режалаштирилган бўлиб, ундаги барча харажатлар ICMA томонидан тўлиқ қопланади.

Аҳамиятлиси, “ICMA – 2025” стипендиясига Марказий Осиё давлатлари вакиллари орасида илк марта ўзбекистонлик олим сазовор бўлди. Бу эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро академик майдондаги нуфузи ошиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ICMA – 2025” стипендиясига Марказий Осиёда илк бор ўзбекистонлик олим сазовор бўлди