Гулистон туманидаги Бахмал маҳалласи ҳудудида жойлашган Янгибоғ ва Равнақ кўчаларининг 1 километр 700 метр қисми таъмирталаб бўлиб, бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермай қолганди. Бу эса ёзнинг жазирамаси ва ёмғирли кунларда билиниб, аҳолига турли ноқулайликларни келтириб чиқараётганди.

Яқинда Янгибоғ ва Равнақ кўчалари қайта таъмирланиб, унга асфальт ётқизилди. Бунинг учун "Ташаббусли бюджет"лойиҳасидан 1 миллиард 19 миллион сўм пул маблағи йўналтирилди. Таъмирлаш ва йўл қурилиш ишларини эса, "Сирдарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмат" давлат муассасаси буюртмаси асосида "LION TRANS GROUP" МЧЖ йўлсозлари амалга оширди.

–"Йўл азоби, гўр азоби" деган боболардан қолган пурмаъно мақол бор,–дейди ушбу кўчада истиқомат қилаётган Бозорбой бобо Худойбердиев. –Очиқ кунларда билинмаса-да, ёмғирли ва қорли кунларда набираларимиз лойга ва кўлмакларга ботганча мактабга борар, шу алфозда уйга қайтган кунлар кўп бўлган. Бунинг учун, энг аввало, давлатимиз раҳбарига, йўл қурилиш ишларини тез ва сифатли бажарган йўлсозларга ташаккур. Илоҳим, касбларидан барака топсин.

Йўлнинг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов ҳам иштирок этиб, аҳолини янги йўл билан қутлаб, йўлсозларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Маҳалла аҳлига йўл атрофига гул ва кўчатлар экиб, киши баҳра оладиган кўчага айлантириш юзасидан ўз тавсия ва таклифларини билдирди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички йўллар таъмирланганидан маҳалла аҳли хурсанд