ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё - сайёҳлар талпинаётган қадим ва бетакрор гўша. Унинг ноёб табиати, тарихий асори-атиқалари бугун дунё сайёҳларини оҳанграбодек ўзига жалб этмоқда. Термиз шаҳрида ўтказилган “Ички туризм ярмаркаси” давомида ҳудуднинг туристик имкониятлари яна бир бор намойиш этилди.

Туризм объектларига аҳолини кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган ярмаркада мамлакатимиз вилоятлари ва қўшни Тожикистон Республикасидан туроператорлар, турагентлар, шунингдек, вилоятдаги туристик объектлар, меҳмонхоналар раҳбарлари иштирок этди.  

Ярмарканинг очилиш маросимида туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Шундан сўнг, Сурхон миллий либослари кўргазмаси, “Алпомиш” достонидан келтирилган саҳна кўриниши, миллий марказларнинг мусиқий чиқишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Сурхондарёга хос урф-одат ва қадриятларни тараннум этувчи бундай намойишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.  

[gallery-16690]

Тадбир доирасида вилоятдаги эко, этно, гастрономик, тиббиёт каби туризм объектлари томонидан ташкил этилган кўргазмалар тақдимоти бўлиб ўтди.  

Иштирокчиларга воҳада маҳаллий ва хорижлик туристлар учун яратилган шароитлар, хизматлар кўлами ҳақида маълумотлар берилди. Албатта, ҳар бир тақдимот меҳмонлар, жумладан, тожикистонлик вакиллар ва воҳа аҳолисини ўзига жалб этмай қолмади.  

Миллий ҳунармандчилик буюмлари, табиат неъмати сифатида эъзозланувчи доривор гиёҳлар, ноёб қушлар ва бошқа кўплаб намуналар воҳа туризми ҳақида бой таассурот олишга хизмат қилди.  

Тадбир доирасида ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида B2B (тадбиркор билан тадбиркор) ва B2C (тадбиркор билан мижоз) форматда учрашувлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашилди. Якунда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамловчи 10 яқин меморандум ва шартномалар тузишга эришилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ички туризм ярмаркаси”да воҳанинг туристик имкониятлари намойиш этилди