Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг чегара ҳудудларида қайта тикланаётган “пост”лар ҳақида маълумотлар тарқатилиб, нима сабабдан бундай ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида саволлар кўпайиб бормоқда.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сон қарорига мувофиқ, республика ҳудудида мавжуд бўлган 133 та йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларидан 74 тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59 таси ўз ишини давом эттирмоқда.

Шу билан бир қаторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда, ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан йўл-патруль ва патруль-пост хизмати постларини вақтинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд.

Юртимизда режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида, айрим ҳудудларда вақтинчалик йўл-патруль ва патруль-пост хизмати постлари ташкил этилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари фуқароларимиздан ушбу хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилаётган муҳим вазифаларни тўғри қабул қилишларини ҳамда ижтимоий тармоқларда турли номақбул фикрларни тарқатмасликларини сўрайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазирлиги тикланаётган “назорат пост”лар масаласида изоҳ берди