Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларида таҳсил олаётган 500 нафарга яқин тингловчиларнинг битирув тантанали маросими бўлиб ўтди.
Унда вазирлик, Бектемир тумани ҳокимияти, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, Институт бошлиғи, ўринбосарлари, кафедра, цикл, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Ички ишлар органлари салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга институтдаги ўқув жараёнларида алоҳида эътибор қаратилганлигини эътироф этдилар.
Тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштирган якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/iwEuj7hFLeY?si=Ewv0NsP1ugU12HK0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Шунингдек, Бектемир туманидаги ёшлар, ўсмирлар ва 290-293- сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Мактаб ўқувчилари институтдаги мавжуд шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишиш баробарида тантанали тадбирда иштирок этишди.
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА