Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: реал ҳолат ва истиқболли режалар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, ИИВ Академияси, Божхона қўмитасининг Божхона институти иштирок этди.

Сўзга чиққан маърузачилар томонидан бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги янгича ёндашувлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўзларини таклифларини билдирдилар.

Анжуманда замон талабларига жавоб берадиган, ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашда янгича ёндашувини яратиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлашга қаратилган таълим тизимини такомиллаштириш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш борасида ўқитишнинг янгича усулларини жорий этиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилди.

Тадбир қизғин тусда, баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтказилди ҳамда якунида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид янгича ёндашувлар, истиқболли режалар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференцияда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар, келгусида Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширш ва қайта тайёрлашда ўзининг ижобий самарасини беради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qyW2Hqi6UiQ" title="Ichki ishlar organlari xodimlarini malakasini oshirishda istiqbolli rejalar muhokama qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, У.Тўҳтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари ходимларини малакасини оширишда истиқболли режалар муҳокама қилинди (+видео)