Ички бозорда банкоматларга ҳам талаб катталиги айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқот ўтказмоқда.
Ички бозорда банкоматларга ҳам талаб катта. Ўтган йили мамлакатимизда 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 миллион доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган. Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивларининг кўпайиши билан мазкур эҳтиёж яна ортади.
Шу муносабат билан банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларнинг маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.
Шу каби имкониятлар Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фолгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ва зарядлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишлаб чиқариш йўналишларида ҳам мавжуд.
ЎзА