Энди Ўзбекистонда йўловчилар ички авиарейслар учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
“Uzbekistan Airports” авиакомпанияси маълум қилишича, бунинг учун йўловчи аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки “Ижтимоий карта” иловасидаги шахсий кабинетига кириб, шахсий маълумотлар саҳифасига ўтиши ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини рўйхатхона ходимига кўрсатиши керак бўлади.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида фақат my.gov.uz ёки “Ижтимоий карта” иловаларидаги жорий маълумотлар қабул қилинади. Рўйхатдан ўтишда фотосуратнинг нусхалари, паспорт ёки ID-картанинг сканерланган вариантлари, шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг скриншотлари қабул қилинмайди.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА