Феруза Исроиловна ИСМОИЛОВА талаба Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мазкур мақола ички аудит хизматини ташкил этишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда молиявий назорат тизимида ички аудит хизматининг ўрни ва корхоналарда мазкур хизматни ташкил этишнинг назарий масалалари баён этилган. Шунингдек, мақолада корхоналарда ички аудитни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар, ички аудит хизмати бўлимининг асосий вазифа ва функциялари, ички аудиторлар ҳуқуқлари ҳамда ички аудит натижаларини ҳужжатлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.
Таянч сўзлар: молиявий назорат, аудит, ташқи аудит, ички аудит, ички аудит хизмати бўлими, ички аудитор, ички аудитнинг йиғма ҳисоботи, ички аудит натижалари, устав, кузатув кенгаши, бўлим бошлиғи, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот.