Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизмати қамровини янада кенгайтириш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида катта ҳажмдаги самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, тўлов жараёнларини рақамлаштириш орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва тизимда коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.
Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.
ЎзА