Аввал хабар берганимиздек, Халқаро кўзи ожизлар федерацияси (IBSA) президенти Илгар Раҳимов бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ушбу делегация аъзолари билан Спорт вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, мамлакатимиз Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев, юртимиз кўзи ожизлар спорт федерацияси раиси Отабек Эргашев иштирок этди.

Учрашув аввалида халқаро делегация аъзолари Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан, ташкилотнинг асосий мақсади кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонларнинг жамиятга тўлиқ интеграциясини таъминлаш ҳамда уларни спортга жалб қилиш экани, ташкилотга бугунги кунда 117 та давлат аъзо экани ҳақида тўхталди.

Шунингдек, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар ўртасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, паралимпия ҳаракати ва уларнинг улкан муваффақияти мартабали меҳмонлар томонидан алоҳида эътироф этилди.  

Тадбир давомида IBSA билан ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу ташкилот билан ҳамкорликда келгусида юқори нуфузли халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш масаласига эътибор қаратилиб, IBSA мутасаддиларининг бу борадаги таклифлари эшитилди.

Якунда ҳар иккала тарафнинг таклиф ва режалари ижобий баҳоланди ва келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IBSA билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда