Ибройим Юсуповнинг танланма асарлари ўзбек тилида чоп этилди
5 май – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг таваллуд топган куни.
5 май – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг таваллуд топган куни.
Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” жамоат жамғармаси томонидан шоирнинг асарлари ўзбек тилида босмада чоп қилинган.
“Бу китобда шоир асарлари кенг қамраб олинган ва янги бадиий таржималардан иборат. Баъзи қўшиқлар ва достон биринчи марта ўзбек китобхонлари назарига ҳавола қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ибройим Юсуповнинг шеърий асарлари 1979 йилда “Раҳмат сенга, замоним”, 1988 йилда “Қоратол”, 2009 йилда “Менинг йигит вақтим, сенинг қиз вақтинг”, 2015 йилда “Сўфитўрғай саломи” атамаларида ўзбек тилида китоб бўлиб босмадан чиқарилган.