Ҳужжатлари йўқолган фуқаролар пенсияга чиқиши учун иш стажларини қандай исботлаши мумкин? (видео)
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов бу ҳақда ЎзА мухбирига сўзлаб берди.
Қуйидаги видео-суҳбатда пенсия тайинлашга оид янгиликлар, ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/_7tQaYQAsBE" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Тошқораева, Ёқуб Мелибоев (видео),