Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Президент ушбу соҳадаги кўплаб муаммоларга тўхталиб, келгусида хорижий тилларни ўқитиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, давлат идораларига ишга қабул қилинадиган ҳар бир ходимнинг чет тилларини билиши талаб этилиши, чет тили ўқитувчилари миллий ва халқаро сертификатсиз ишга қабул қилинмаслиги, таълим муассасалари битирувчилари камида иккита чет тилларини билиши шартлиги белгиланди.

Ана шундай муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда режалар тузилмоқда ва амалий ҳаракатлар бошланди.

Айни пайтда юқори малака ва тажрибага эга чет тили ўқитувчиларига бўлган эҳтиёж, уларнинг малака тоифалари бўйича ҳам муаммолардан келиб чиқиб, ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 71-мактабда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси, Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ва "SILK ROAD INTERNATIONAL ACADEMY IN SAMARKAND" МЧЖ ўртасида имзоланган Меморандум ушбу йўналишдаги муаммоларга муайян ечим бўлади. Бу борада илк бор хусусий сектор билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани ўз самарасини беради.

72 соатлик малака ошириш курслари ўз ишини бошлади, семинар ва тренинглар ушбу мактабда замонавий қулайлик ва имкониятлар асосида давом этади.

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ахборот хизматининг хабарига кўра, эндиликда худди шундай барча фанлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш хусусий секторлар билан ҳамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий сектор билан ҳамкорликда инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакаси оширилади