Хуршид Тожибоев россиялик боксчини мағлуб этди

Кеча, 11 декабрь куни Қозоғистонда ўтган профессионал бокс мусобақасида ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев россиялик Павел Маликовни муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, ўз ғалабасини тантана қилди.
10 раунд давом этиши белгиланган бокс баҳси 4 раундда якунига етди. Истеъдодли боксчимизнинг аниқ зарбалари натижасида Павел Маликов жангни давом эттира олмаслик ҳолатига келди. Бу Жиззах бокс мактаби вакилининг ғалабасини таъминлади.
Ушбу муваффақиятдан кейин Хуршид Тожибоевнинг профессионал боксдаги жанглар ва ғалабалар сони олтитага етди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА