Ҳурмуз бўғозида кемага ҳужум сони ортди
Ҳурмуз бўғози ва яқин атрофдаги сувли ҳудудда савдо кемаларига ҳужум сони АҚШ – Эрон можароси бошлангандан бери энг юқори даражага чиқди.
Бу ҳақда CNN денгиз ҳодисалари ҳақидаги маълумотга таяниб хабар берди.
Ноябрь ойи бошидан буён минтақада камида 22 марта ҳужум қайд этилган. Октябрь ойида эса зарба сони 30 тадан ошган. Ҳужумлар Ҳурмуз, Кўрфаз ва Ўмондаги кемачиликка жиддий таъсир кўрсатди. Натижада нефть ва газ ташувида узилиш юзага келди, бўғоздан ўтаётган савдо кемалари кескин камайди.
Минтақада кескинлик кучайиши глобал энергия бозори ва иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатяпти.
А.Маматов, ЎзА