Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторига кирди
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Times Higher Education Sustainability Impact Ratings -2026” халқаро рейтингининг умумий натижаларида 801–1000-ўринлар оралиғидан жой олди.
Мазкур рейтинг олий таълим муассасаларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшаётган ҳиссасини баҳолайди. Бунда таълим, илмий-тадқиқот, бошқарув ва ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятга оид тақдим этилган маълумотлар ҳамда амалиётлар инобатга олинади.
Академия БМТнинг олтита – “Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш”, “Саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма”, “Тенгсизликни қисқартириш”, “Иқлим ўзгаришига қарши курашиш”, “Қуруқликдаги экотизимларни асраш”, “Тинчлик, адолат ва самарали институтлар” каби Барқарор ривожланиш мақсади бўйича энг юқори натижани қайд этиб, 401- 600-ўринлар оралиғидан жой олди.
Академия “Камбағалликни тугатиш”, “Сифатли таълим”, “Ҳамёнбоп ва тоза энергия”, “Барқарор шаҳарлар ва аҳоли пунктлари каби йўналишлар бўйича 601-800-ўринлар оралиғидан ўрин эгаллади.
Ушбу натижа Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшилаётган ҳиссани баҳоловчи халқаро тизимда иштирок этаётганини кўрсатди.
Н.Абдураимова, ЎзА