Ҳуқуқий билимли ёшлар – келажак бунёдкори
Термизда “Ёшлар ва қонун” ҳуқуқий танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Маҳалла ёшларининг ҳуқуқий билимларини ошириб, қонунчиликка ҳурмат руҳини кучайтириш, конституциявий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириб, ижтимоий фаоллигини ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловда унинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди.

Қизиқарли бахс-мунозараларга бой бўлган тадбирда ҳар бир жамоа ўзининг ҳуқуқий саводхонлиги, мантиқий фикрлаш қобилияти, қонунчиликка оид билим ва кўникмаларини намоён этиш учун тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди.

Иштирокчиларнинг шартларни бажаришини малакали ҳакамлар ҳайъати низомда белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борди.

Танлов якунида Қизириқ тумани ёшлари биринчи, Бандихон тумани жамоаси иккинчи ва Бойсун тумани ўғил-қизлари учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири