"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни": ҳудудларда профилактик тадбирлар ўтказилди
ФВВ томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ҳудудларда профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари, ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, диний экстремизм ва радикал ғояларнинг салбий оқибатлари хусусида маълумотлар етказилди. Жумладан, онлайн қимор ўйинларининг жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил тушунчалар берилди.


Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА