HUMAN” раҳбари ўн йилга озодликдан маҳрум қилинди
Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигида кўриб чиқилди.
“HUMAN” хусусий бандлик агентлиги” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Файзуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигида кўриб чиқилди.
Бугун мазкур судда ушбу жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.
Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, суд ҳукмига кўра, Ш. Файзуллаев Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 179-моддаси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) нинг тегишли бандларига асосан реабилитация қилинди ҳамда унинг айбловидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилди.
Ш. Файзуллаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Судланувчи Ш. Файзуллаевдан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчи фойдасига 21 млрд. 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Шунингдек, жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.