Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар руйхати;

пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2024-2025 йилларда тажриба тариқасида субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги мезонлар инобатга олинмайди:

ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

ердан фойдаланувчиларни солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги;

қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини ердан фойдаланувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлиги.

2024 йил 1 майга қадар Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси грантлари ҳисобидан 6 500 гектарда кўргазмали майдонлар ташкил этилади.

Кўргазмали майдонларда қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда ердан фойдаланувчилар учун тупроқни органик моддалар билан бойитишга қаратилган самарали агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказилиши йўлга қўйилади.

Мазкур қарорга мувофиқ 13 та туманда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши жойига чиққан ҳолда доимий мониторинг қилиб борилади.

Қарорга мувофиқ, геоахборот тизимида тупроқнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори бир фоиздан кам бўлган ер участкаларининг контурлар кесимидаги электрон харитаси шакллантирилади.

2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари ўтказилган ер участкалари ҳисоби юритилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат 2024-2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қарор қабул қилди