Бугун тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бош офисида “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш, расмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида пресс-клуб ўтказилди.
Гибрид шаклда бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, иқтисодчи олимлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда қонун доирасида ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, экспорт ҳажмини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Лекин, шунга қарамасдан, солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармай келаётган “тадбиркор”ларнинг ҳали ҳам мавжудлиги кишида ташвиш уйғотади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, “яширин иқтисодиёт”нинг улуши 40 фоиз (тахминан 32 млрд доллар) деб баҳоланмоқда. Бу қиймат асосан, кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг иккиламчи бозорида, улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўрсатиш, тамаки маҳсулотлари контрабандаси, ноқонуний товарлар айланмаси ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Йиғилишда “хуфёна иқтисодиёт”нинг ЯИМга нисбатан улушини кескин қисқартириш ва бу борада муросасизлик билан чоралар кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида партия депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда “хуфёна иқтисодиёт”ни кескин қисқартириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини таъминлашга келишиб олинди.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/PjW7OMKuSoo" title="“Хуфиёна иқтисодиёт”га қарши қандай чоралар кўрилмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА