Президент Шавкат Мирзиёев раислигида айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларга ижтимоий дастурлар ижросини назорат қилишга мутасаддилар бириктирилди.

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик назоратни кучайтириб, ҳар ҳафта камида 2 тадан вилоятга чиқиши ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиши қайд этилди.

Шу билан бирга, дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар бириктирилди.

Жумладан, Президент маслаҳатчиси Т.Худойбергенов ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар экани қайд этилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаш бўйича топшириқлар берди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларга қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича масъуллар бириктирилди