ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурида маънавий-маърифий соҳа алоҳида қайд этилиб, жорий йилнинг биринчи чорагида мавжуд 4 та секторга кўмакчи бешинчи – “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Куни кеча Термиз шаҳрида “Маънавият сектори” фаолиятини “Сурхондарё тажрибаси” асосида намунали йўлга қўйиш бўйича республика семинари ўтказилди.  

[gallery-17003]

Семинар доирасида республикадан ташриф буюрган меҳмонлар Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби ва 31-мактабгача таълим ташкилотида “Маънавият сектори” фаолияти билан танишди.  

Тадбир давомида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан воҳадаги мактабларга жами 100 минг дона китоблар жамланмаси ажратилди. Ёш авлодни китобхонликка кенг жалб этиш, мактабларни керакли адабиётлар билан таъминлаш мақсадида ажратилган китоблар бугун ҳудудларга йўл олди. Ҳар бир мактабга берилаётган жамланмалардан илмий ва бадиий китоблар ўрин олган.  

Шу билан бирга, семинар иштирокчилари Термиз давлат университетида “Маънавият сектори” фаолияти ҳамда янги ташкил этилган “Маърифат боғи” билан танишди. Семинарнинг расмий очилиш маросими эса Термиз давлат университети Ахборот технологиялари факультетида ўтказилди.  

Термиз шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласи ҳамда Ёш чегарачилар ҳарбий-академик лицейидаги “Маънавият сектори” фаолияти кўпчиликда катта таассурот қолдирди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда “Сурхондарё тажрибаси” асосида “Маънавият сектори” фаолияти йўлга қўйилади