Бугун Тошкент шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” филиалида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Электр таъминоти” кафедраси филиали очилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда соҳа масъуллари, мутахассислар, фахрий энергетиклар ва талабалар иштирок этди.

Унда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев ва бошқалар Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижроси доирасида соҳа-ишлаб чиқариш ва таълим интеграциясига эришилаётганини қайд этди.

Масъулларнинг таъкидлашича, Президентимиз раҳбарлигида 2024 йил 20 июнда ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, ҳамкор корхоналарда кафедралар очиш ва дуал таълимни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланган эди.

[gallery-21506]

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ негизида олийгоҳимизнинг “Электр таъминоти” кафедраси филиалини очдик. Мақсад эса “тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида дуал таълимни йўлга қўйишдир. Бу ерда 3-, 4-босқичдаги талабаларимиз мутахассислик фанлари бўйича назарий билимларни ишлаб чиқариш жараёнларида қўллаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, улар профессор-ўқитувчилар, тармоқ мутахассислари ва муҳандислар билан яқин мулоқотда бўлади. Бу эса талабаларнинг касбий кўникмаларини оширишга ёрдам беради, – деди университет ректори С.Туробжонов.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда тизимда 27 мингдан ортиқ малакали мутахассис меҳнат қилмоқда. Уларнинг малакасини ошириш ва касбий кўникмаларини мустаҳкамлашда “Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” филиали муҳим аҳамият касб этади.

– Бугунги янгилик “тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида дуал таълимни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ негизида очилган кафедра филиали талабаларга реал иш шароитида таълим олиш имкониятини яратади. Бу ташаббус нафақат ёш муҳандисларнинг малакасини ошириш, балки тармоқда кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга ҳам ёрдам беради. Шунингдек, талабалар жамиятимизнинг Электр энергияси ҳисобини автоматлаштириш марказида амалиёт ўташлари мумкин, – деди А.Ғайбуллаев.

Шундан сўнг масъуллар ва соҳа мутахассислари “Электр таъминоти” кафедраси филиалида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Тадбир доирасида “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ тезкор бригадалари томонидан кўргазмали чиқиш ҳам намойиш этилди.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ негизида ТДТУ кафедраси филиали очилди