Давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрлар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизда ўхшаши бўлмаган ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова шу ҳақда батафсил маълумот берди: 

– Хусусан, “hrm.argos.uz” электрон платформаси тўлиқ такомиллаштирилди. Бугунги кунга қадар 6 мингдан зиёд ташкилот ушбу платформага уланди ҳамда 1,2 миллионга яқин ходимнинг маълумотлари рақамлаштирилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ барча ташкилотлардаги ходимлар билан ишлаш (HR) бўлинмалари фаолиятини баҳоловчи (HR-метрика) тизим жорий этилди.

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари ягона очиқ портали “vacancy.argos.uz”нинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Унда давлат фуқаролик хизматчилари учун вакант лавозимларга ариза топшириш жараёнини мобил қурилмалар орқали амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, номзодлар учун “demotest.argos.uz” тизими жорий этилди. Тест жараёнининг шаффофлигини ошириш ва назоратни кучайтириш мақсадида “vacancy.argos.uz” платформаси орқали барча ҳудудий филиаллардаги номзодларнинг тест топшириш жараёнини реал вақт режимида онлайн кузатиш имконияти жорий этилди.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим платформаси “edu.argos.uz” такомиллаштирилди.

Агентлик ва “Киберхавфсизлик маркази” ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида “Давлат фуқаролик хизматчиларининг рақамли гигиенаси” номли қўлланма ишлаб чиқилди. Ушбу қўлланма давлат идоралари ва ташкилотларга тақдим этилди.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Агентлик фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш учун халқаро эксперт жалб қилинди. Агентлик томонидан эксперт ҳамкорлигида Big Data, BI, AI технологияларини давлат фуқаролик хизмати соҳасига жорий этиш орқали маълумотларни йиғиш, тайёрлаш, самарали таҳлил қилиш каби вазифаларни автоматлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“hrm.argos.uz” электрон платформасида 1,2 миллионга яқин давлат хизматчисига оид маълумотлар рақамлаштирилди