“Ҳожатбарор даллол”нинг фирибгарлиги фош бўлди
ДХХ Тошкент вилоят бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Унга кўра, жорий йил 26 март куни Зангиота тумани Эшонгузар ҳудудидаги автотураргоҳида Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилиб, жазо муддатини ўтаб келаётган “TEMIRYOʻLINFRATUZILMA” АЖ Тошкент темир йўл масофаси филиалида йўл созловчиси Б.Ш. таниши Б.Рдан уни темирйўл тизимидаги ташкилотларнинг бирига қоровулликка ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг 300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қонунбузар Б.Ш. нинг ҳаракатларида амалдаги қонунчиликка асосан жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Мусаев, ЎзА