Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов иштирокида олий таълим муассасалари биринчи проректорлари билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, унда талабалар билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар савияси ва сифати, уларни ташкил этишдаги камчиликлар, талабаларни турар жой билан таъминлаш якунлари ҳамда «Ташкент Индекс» савдо мажмуасидаги шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Янги ўқув йили бошидан барча олий таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Афсуски, талабаларнинг тарбиясига масъул бўлган айрим мутасадди ходимлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишда энг оддий одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этмаётгани, тьюторларга вазифасидан ташқари қўшимча мажбуриятлар юкланаётганлиги танқид қилинди.

«Талабага қулай шароит яратиб, тадбир ўтказишнинг имкони йўқми? Умуман, тадбирларни номига, хўжакўрсинга ўтказишни тўхтатиш керак!» – дея эътироз билдирди вазир ўринбосари.

Таълим муассасаларида биринчи проректор, тьюторлар йўл қўяётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, яқинда бутун республика бўйича улар учун алоҳида ўқув семинари ташкил қилингани, унда тьюторларнинг асосий вазифаси, талаба билан муомала қилиш, тадбирларни профессионал ташкил этиш бўйича аниқ тушунчалар берилгани айтилди.

Вазирликнинг тегишли буйруғи билан талабаларнинг «Ижтимоий фаоллик индекси» жорий этилган эди. Аммо ҳудудлардаги ўрганиш натижаларига кўра, аксарият таълим муассасаларида ушбу буйруқни ижрога қаратиш, ҳар бир талабанинг ижтимоий фаоллигини баҳолаб бориш ишлари ҳали бошланмагани таъкидланди.

Шунингдек, «Ташкент Индекс» савдо мажмуасидаги ТТЖга жойлашган талабалардан доимий хабардор бўлиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун турли тадбирлар ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжакўрсинга ўтказилаётган тадбирлардан нима наф?