Бухоро вилояти 4-сектор штабида “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ҳамда кўплаб тадбиркорлик йўналишларида дастгоҳлар ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир давомида 4-сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи тегишли дафтарларга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тинглаш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ҳам уюштиришди.

Вилоят ДСБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, сайёр қабулда 115 нафар аёллар қатнашди. Улардан  22 та мурожаат келиб тушган бўлса,  шулардан  6 та  имтиёзли кредит олиш,  3 та иссиқхона ташкил этиш,  10 та ишга жойлашиш,  1 та моддий ёрдам бўйича ҳамда 2 та касб-ҳунарга ўқиш йўналишлари.

Вилоятда 4-сектор ишчи гуруҳи ҳудуддаги тегишли дафтарларга киритилган хотин-қизларни бу дафтардан чиқариш учун уларнинг рўйхатга олинган муаммоларини бартараф этиш ва ишсиз аёлларимизни доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида ана шундай тадбирларни ташкил этмоқда.

- Ўзим 2-гуруҳ ногирониман, қизим ёлғиз она ва унинг икки фарзанди мен билан яшайди дейди, - “Кўксарой” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аёллардан бири Дилбар Азизова. – Анчадан бери икки нафар набирамни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришга қийналиб келаётган эдим. Шу муаммомни бугун 4-сектор раҳбари ҳал қилиб берди. Тўғрисини айтиш керак, бизни пандемия вақтида ҳам ҳозир ҳам сўроқлаб, қўллаб туришибди бундан хурсандмиз.

- Бизнинг “Аёллар дафтари”мизга 59 нафар хотин-қизлар киритилган эди дейди, - “Кўксарой” МФЙ раиси Ҳурмат Ҳодиева. – Сектор ишчи гуруҳи билан олиб борилган сайи-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда ана шу дафтаримиз рўйхатида 16 нафар хотин-қиз қолган. Бугунги учрашув ва ташкиллаштирилган меҳнат ва ишлаб чиқариш ускуналари ярмаркасида яна 5 нафар фуқаромизнинг муаммоси ҳал бўлди.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай тадбирлар самарали бўлмоқда.

Ташкил этилган бу галги тадбирда ҳам 9 нафар аёлларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди. 6 нафар хотин-қизларга уйида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шу ернинг ўзидан имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига тикувчилик машиналари етказиб берилди.

- Бугун 4-сектор раҳбарининг қабули ташкил этилганини эшитиб, тадбиркорлигим учун кредит олишдаги муаммоларимни ечишга кўмак бера олармиканлар деб келувдим, - дейди тадбиркор Нафиса Бозорова. – Тўғриси, кутмагандим, шу ерда банк вакиллари ҳам бор экан. Тез кунда хусусий боғчаларим учун кредит ажаратиладиган бўлди.  

Тадбир жараёнида касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 2 нафар ишсиз аёлга сектор раҳбари томонидан касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди. Сектор ҳудудидаги Отбозор МФЙда яшовчи 3 нафар аёлга 1-сотихли иссиқхона учун керакли қурилиш маҳсулотлари берилди. Ишлаш истагида бўлган 10 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Ана шундай аёлларнинг 4 нафари яқин кунларда ўз иш фаолиятини бошлаш арафасида турган эркаклар кўйлак ва шимини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Нигора”  корхонасига ишга жойлашиб, шу кунинг ўзида ушбу ишлаб чиқариш объектида бўлиб унинг шароитлари билан яқиндан танишишди. Эътиборлиси, корхона ишга тушгач бу ерда 300 дан ортиқ хотин-қизлар доимий ишли бўлишади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай тадбирлар самарали бўлмоқда