Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида 30 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинган. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 2021 йилда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент ҳамда «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ушбу йўналишдаги мақсад ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаётир.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган ва жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш, уларга психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида ички ишлар органларида аёллар масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилгани ҳамда уларга аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қўшимча ваколатлар берилгани аёллар билан юзага келган салбий ҳолатларни тезкор бартараф этиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларни ўз вақтида олдини олишда ўз самарасини кўрсатмоқда. Зотан, хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда, уларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликни тезкор бартараф этиш муҳим ҳисобланади.

2023 йилнинг апрель ойида хотин-қизларга нисбатан маиший зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди ва айбдорларга нисбатан жазо чоралари жорий қилинди. Бу давлатни хотин-қизлар яшаши учун хавфсиз маконга айлантириш ва Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим ютуқ бўлди.

Аёлларни қадрлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хар биримизнинг бурчимиздир. Хотин-қизларга эътибор, хар соҳада, ишда, кўчада, жамоада, айниқса, оилада энг юқори даражага чиқарилиши лозим. Оилада аёлларнинг қадрланиши, уларга кўрсатилаётган ҳурмат болаларнинг тарбиясида ижобий из қолдириши шубҳасиздир. Зеро, буюк инсонларни дунёга келтирадиганлар ҳам, уларга таълим-тарбия берадиганлар ҳам аёллардир.

Аёлга қўл кўтариш, куч ишлатиш аслида номард-кучсизларнинг ишидир. Афсуски, буни англамаган айрим кимсалар ожиза қатлам вакилаларига зўравонлигини кўрсатади. Тазйиқ ва зўравонлик мавжуд оилаларда улғаяётган фарзандларнинг руҳиятига ҳамда тарбиясига бундай ҳолатлар ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши шубҳасиздир. Бу каби оилаларда ўсиб-улғаяётган болалар ўзига ишончсиз, қатъиятсиз бўлиб қолиши ёки зўравонликка, жиноятчиликка мойил бўлиши, жамиятда ўз ўрнини топишида қийинчиликларга дуч келиши ёхуд ўз ҳаётини барбод қилиши мумкин. Бундан ташқари оиладаги низо, жанжал ва келишмовчиликлар охир-оқибатда оиладек муқаддас бирликнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлади. Бундан эса, табиийки, шу оилагина эмас, жамият ҳам зарар кўради, оилавий муносабатларнинг бузилиши бошқа оилалар билан боғланган қариндошчилик ришталарини ҳам узади ёки заифлаштиради, болалар тақдирини хавф-хатарга қўяди. Шуни унутмайликки, жамиятнинг аёлларга эътибори фаровон келажак кафолатидир.

М.Иброҳимова,

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишидир