«Бир маҳаллага бир зиёли маънавий ҳомий» тамойилини бажаришга киришган Фарғона давлат университети жамоаси мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари бошчилигида хонадонларга бориб, оилалар билан яқиндан мулоқот ўрнатган ҳолда эътибордаги хотин-қизлар, ёшлар муаммоларини ўргандилар.

«Бугун маънавий-маърифий ишлар давлатимиз сиёсати даражасида эканлигининг ўзи бизларни ҳаракатга, изланишга чорлайди. Ҳозир олдимизда турган ва арзимас камчиликдай туюлаётган ижтимоий муаммолар билан биз – олий таълим даргоҳи маънавиятчилари шуғулланмасак, эртага улар маҳалла дардига айланиши мумкин. Бу борадаги ишларимизга маҳалла кайвонилари, нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати катта ёрдам бермоқда,” дейди суҳбат давомида Фарғона давлат университети ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Позилжон Отақулов.

Дарҳақиқат, мутасаддининг фикрларида жон бор. Маҳалла – Ватаннинг бир бўлаги. «Шаршара» маҳалласида ҳам муаммолар йўқ эмас. Хусусан, бугунги кунда бу ерда яшовчи аҳоли сони тўрт мингдан ошган бўлса, уларнинг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Шу боис, муаммолар кўпроқ аёлларга, асосан, уларни бўш иш ўрни билан таъминлаш масаласига боғлиқ. Хонадонларга кирилганда ҳам айнан шу масала кўтарилди.

Ўрганиш давомида гуруҳ аъзолари маҳалладаги хусусий тадбиркор Фарҳоджон Қўчқоровнинг «Ягона стиль МЧЖ»тикувчилик корхонасида бўлиб, иш масаласида мурожаат қилган 14 нафар хотин-қизларни шу ернинг ўзидаёқ корхонага ишга жойлаштирди.  

Шунингдек, мурожаатчилар ичида учраган ёш болали ночор аёлларга тикув машинаси ажратилиши режалаштирилиб, фарзандини қаровсиз қолдирмаган ҳолда, уй шароитида «Ягона стиль МЧЖ» буюртмалари асосида корхонага кийим-кечаклар тикиб келтириб бериши келишиб олинди.

Кун давомида тарғибот гуруҳи кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига қизиқаётган аҳоли билан бизнес тренинг ҳам ўтказди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар ва ёшлар муаммолари ўрганилмоқда