Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур тизимнинг механизмларини ишлаб чиқди ва синовдан ўтказди. Янги тизимга кўра, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан 1 000 нафари Салоҳиятли кадрлар резервига саралаб олинди, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Номзодлар учун махсус Дастур тайёрланиб, малакаси оширилди ва уларни турли масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланган. Қуйида хотин-қизлар орасидан масъул вазифаларга тайинланган номзодлар ҳақида маълумот тақдим қилинди.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида юқори лавозимларга тайинланмоқда