Хўшбақова Насиба Нурқобил қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Инглиз ва ўзбек тилларида йўл белгиларига оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқи» мавзусида
Хўшбақова Насиба Нурқобил қизининг 10.00.13 — «Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик» ихтисослиги бўйича «Инглиз ва ўзбек тилларида йўл белгиларига оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқи» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 декабрь куни соат 09:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 190111, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, «Юлдуз» маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 38Б-уй. Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, 1-қават, 111-хона.
Тел.: (+998 55) 452-77-77; e-mail: university@tues.uz.