Акбаров Дилмурод Махаммад ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Жинлаш ускуналарининг асинхрон электр моторларини анормал режимлардан ҳимоялашнинг комбинацион қурилмасини ишлаб чиқиш» мавзусида
Акбаров Дилмурод Махаммад ўғлининг 05.05.07 — «Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар» ихтисослиги бўйича «Жинлаш ускуналарининг асинхрон электр моторларини анормал режимлардан ҳимоялашнинг комбинацион қурилмасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.T.10.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, В бино, 205-хона.
Тел.: (+998 71) 237-09-45; факс: (+998 71) 237-38-79; e-mail: admin@tiiame.uz.