Сайлов – 2021

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчиси Линден Ёханна ҳамда қисқа муддатли кузатувчиси Рамаска Рикардас Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан қизиқди.

Суҳбат чоғида 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Сатторов халқаро кузатувчиларга шу ҳақда атрофлича маълумот берди.  

Округ ҳудудида ташкил этилган 860 та сайлов участкасида жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Миллий қонунчилигимизга кўра, сайловни очиқ ва шаффоф ўтказиш учун округ сайлов комиссияси аъзолари участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишга яқиндан кўмаклашаётир.  

Марказлашган ҳолда тайёрланган барча намунадаги баннер, стенд ва пешлавҳалар участка сайлов комиссияларига етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, янги чоп этилган ўқув қўлланмалари, сайловга оид қонун ҳужжатлари тўплами ва ҳуқуқий ахборот материаллари, сайловга оид плакатлар билан таъминланди.  

Шу кунларда барча сайлов участкалари Сайлов кодекси асосида жиҳозланиб, сайловчиларга қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Участка сайлов комиссиялари аъзолари уйма-уй юриб, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларни хатловдан ўтказаётир. Ногиронлиги бўлган сайловчилар ва сайловларда илк марта қатнашадиган ёшлар аниқланмоқда.

Учрашувда халқаро кузатувчилар ногиронлиги бўлган сайловчиларга яратилаётган шароитлар, пандемия пайтида овоз беришни карантин қоидалари асосида ташкил этиш, Афғонистонда юз берган сўнгги воқеаларнинг сайлов жараёнига таъсири бўлиш ёки бўлмаслиги, участка сайлов комиссияларини шакллантириш ва таркибда хотин-қизлар иштироки, сайловга оид мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш масалалари билан ҳам қизиқди.  

Линден Ёханна самимий суҳбат учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Сатторовга миннатдорлик билдирди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик кузатувчилар Сурхондарёда сайловга тайёргарлик жараёни билан танишмоқда