Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети миллий тилимизни кенг тарғиб қилиш, ўргатиш бўйича махсус методикалар ишлаб чиқиш каби муҳим вазифаларни амалга оширмоқда.

Беш йилдан буён синов тариқасида университет қошида фаолият юритаётган хорижликларга ўзбек тилини ўргатиш курсларида 300 дан ортиқ чет эл фуқаролари, жумладан, Корея, Хитой, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Германия, Франция каби давлатлар фуқаролари ўзбек тилини муваффақиятли ўргандилар.

Ушбу меҳнатлар самараси ўлароқ университетда «Uzbek school» — хорижликлар учун ўзбек тили тайёрлов курслари мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу курсларда ўзбек тили ўрганувчилар хоҳишига кўра, кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал ўргатилади.

Шунингдек, тадбир доирасида университет ўқитувчилари томонидан яратилган «Хорижликлар учун ўзбек тили» дарслигининг тақдимоти ҳам бўлди.

А1 даража учун мўлжалланган ушбу дарслик оддийдан мураккабга томон мантиқан узвийликда тузилган 12 та мавзудан иборат бўлиб, тингловчи ҳарфлардан жумла тузишгача бўлган ёзиш, гапириш, ўқиш, тинглаш кўникмаларни эгаллашга имкон яратади.

Ҳар бир мавзу охирида тингловчи ўз билимини текшириши ва мустаҳкамлаши учун махсус тест топшириқлари берилган.

Китоб нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири маслаҳатчиси Одинахон Жамолиддинова, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчилари, масъул ходимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, университет раҳбарияти ва педагог ходимлар иштирок этди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди