Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловига старт берилмоқда.

Танловнинг биринчи — туман (шаҳар) босқичи жорий йил 27 март куни бошланади. Унда энг яхши натижа қайд этган жамоалар вилоят босқичида ҳудуд биринчилиги учун беллашади.

Мазкур босқичда ғолиб бўлган жамоалар:

1-ўрин учун – 100 миллион сўм;

2-ўрин учун – 75 миллион сўм;

3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар пул мукофоти билан тақдирланади