Айни кунларда Францияда нуфузли 77-Канн кинофестивали давом этмоқда.

Унинг доирасида Франция Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллий кино ва анимация маркази (CNC) кўмагида Марказий Осиё истеъдодлари питчинги ўтказилди. Унда режиссёр Шерзод Назаров "Ҳамшира" номли кинолойиҳаси билан иштирок этди. Франциялик кинопродюсерлар ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирди.  

Танловда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ёш ижодкорлар қатнашди.  

Қолаверса, Ўзбекистон павильонида кино студиялар билан ҳамкорликда фильмлар суратга олиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, ўзаро учрашувлар давомида Шерзод Назаровнинг "Ҳамшира" лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда  

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий продюсерлар ўзбекистонлик ёш ижодкор лойиҳасига катта қизиқиш билдирмоқда