Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссияси қарори (https://t.me/ssvmatbuotkotibi/7399) билан янги тартиб ва чекловлар ўрнатилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар камида 72 соат олдин топширилган ПЗР тест натижасини кўрсатиши керак бўлади. Агар уларда бундай маълумот бўлмаса, унда аэропорт, вокзал ёки чегара постларида мажбурий экспресс тест олинади.
Шунингдек, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср мамлакатларидан келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага жойлаштирилади.