Хорижий давлатларда жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилган ва жазони ўтаётган фуқароларимиз қолган жазо муддатини Ўзбекистонда давом эттириши мумкинлиги қонунчилигимизда белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, хорижий давлат ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий касалликка дучор бўлган шахсга хорижий давлат судининг унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий чораларни қўллаш тўғрисидаги қарори бўлса, мажбурий даволашни Ўзбекистонда амалга ошириш учун қабул қилиш мумкинлиги белгиланмоқда.  

Ушбу янгиликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ўз аксини топган.  

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Ортиқова лойиҳа ҳақида маълумот берар экан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини хорижий давлатларда янада кафолатли таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилаётгани, қатор давлатлар билан маҳкумларнинг жазо ўташини давом эттириш учун ўтказиш бўйича халқаро шартномалар имзоланганини таъкидлади:  

– Бироқ бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида хорижий давлатлар судларининг қарорларини тан олиш ва ижро этиш, маҳкумларни топшириш ва қабул қилиш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми ҳамда жазо белгилашни тартибга солувчи қоидалар назарда тутилмаган. Қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодекси хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиш ва хорижий давлатга бериш тўғрисидаги алоҳида боб билан тўлдирилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини янада самарали ҳимоя қилишга, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади, – деди С.Ортиқова.

Мажлисда қонун лойиҳасининг муҳимлиги қайд этилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги маҳкум фуқароларимиз жазони Ўзбекистонда давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда