Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аълоев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда хориждаги сайлов участкаларидаги жараёнлар хусусида маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг 40 та хорижий давлатлардаги элчихона ва бош консулхоналари ҳузурида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган. Чет элдаги фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларни сайловчилар рўйхатига қўшиш учун saylov.mfa.uz веб-сайти орқали махсус электрон хизмат жорий қилинди.

Хориждаги сайлов участкаларида жорий йилнинг 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди. Ушбу жараёнда Ўзбекистон фуқаролари зич жойлашган, жумладан, дипломатик ваколатхоналаримиз мавжуд бўлмаган 145 та шаҳарда участка сайлов комиссиялари томонидан қўшимча равишда жами 509 та кўчма овоз бериш нуқталари ташкил этилди. Хорижда ташкил этилган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 132 минг 667 минг нафар фуқаромиз ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди.

[gallery-20031]

Элчихоналар ва консуллик муассасалари томонидан ишлаб чиқилган медиа-режа асосида 37 та хорижий мамлакатнинг 217 та етакчи ОАВларида сайловга оид 357 та материал нашр этилди. Ватандошлар ва диаспорал ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлари орқали 1 минг 300 дан ортиқ сайловга оид маълумотлар тарқатилди.

Таъкидланганидек, хориждаги сайлов жараёнларининг дастлабкиси 27 октябрь куни юртимизнинг Япония ва Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланиб, сўнггиси Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналарда 28 октябрь соат 05:00 да якунланади.

Ҳозирги вақтга келиб, дунёнинг аксарият давлатларида, жумладан, Ўрта ва Яқин Шарқ, Осиё ва Океания, Европа давлатлари, Россия ва барча қўшни мамлакатларда овоз бериш жараёнлари бошланган ва қизғин давом этмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/OuSKUD-lLok?si=uTGJ1CEzHVZzxBlF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги 57 та сайлов участкасида ҳам сайлов жараёни қизғин