Хориж хабарлари (+видео)
Дунё ахборот майдонида долзарб бўлиб турган янгиликлар тафсилотлари билан "Хориж хабарлари" дастури- Россияда ёқилғи инқирози чўққига чиқмоқда - АҚШ ва Эрон уруши яна бошланиб кетди - Перуда кучли зилзила содир бўлди
-Сўнгги тарқатилган хабарларга кўра, Россиянинг деярли барча минтақаларида бензин учун соатлаб навбат кутиш ҳолатлари сабаб, кўплаб ёнилғи қуйиш шохобчалари савдога қўйилган.
- Америкалик олимлар Қуёш тизимидан ташқарида яшашга яроқли ҳудуд деб аталадиган сайёрада атмосферани кашф этишди.
- Қўшма Штатлар Эронга қарши тўққизинчи кеча ҳам узлуксиз ҳаво зарбаларини амалга оширди.
- Перу марказида содир бўлган 5,1 магнитудали ер силкиниши оқибатида камида олти киши ҳаётдан кўз юмди.
- Европа Иттифоқининг Экодизайн регламенти (ЭСПР) доирасида 19-июльдан эътиборан йирик компанияларга сотилмай қолган ёки қайтарилган кийим-кечак ҳамда пойабзалларни йўқ қилиш тақиқланди.
Шу ва бошқа хабарлар билан видео давомида танишинг.https://youtu.be/S_rNYKRA7Co
Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқуб Мелибоев,
Салимжон Обиджонов, ЎзА