ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиалида Австриядан ташриф буюрган маҳоратли кардиохирурглар иштирокида маҳорат дарслари ва ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 

Филиал Австриянинг “AME International GmbH” компанияси билан 10 миллион АҚШ долларилик лойиҳани амалга оширган бўлиб, унинг доирасида марказга 65 турдаги 360 дан зиёд сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари келтирилди. Бу марказда амалга оширилаётган ноёб жарроҳлик амалиётлари кўламини янада кенгайтирди. Лойиҳа доирасида қатор Европа давлатларидан таниқли кардиожарроҳларнинг келиши, ўтказилаётган маҳорат дарслари, ноёб жарроҳлик амалиётлари энг аввало фуқароларимиз саломатлигини асрашга хизмат қилмоқда. 

[gallery-23054]

Михаэл Гримм ва Даниел Хёфер Австрия давлати Инсбург шаҳридаги клиникалардан бирининг таниқли кардиохирурглари саналади. Юқоридаги лойиҳа доирасида марказга ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш мақсадида келишган. 

Австриядаги клиника юрак етишмовчилиги, ўпка, юрак кўчириш каби операциялари билан машҳур. Авваллари ушбу жарроҳлик амалиётлари катта кесиш орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда инвазив усулида кичик тешик орқали бажарилаётгани беморлар реабилитациясига ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. 

– Биз Намангандаги кардиология марказига илк бор ташриф буюрган бўлсакда, кўпчилик шифокорлар билан яхши танишмиз, - дейди профессор Михаэл Гримм. – Улар ўтган йили Инсбургдаги клиникамизда бўлишган ва бугун амалга ошириладиган ноёб жарроҳлик амалиётлари айнан шу кардиохирурглар билан ҳамкорликда ўтказилади. Бу ўзаро тажриба алмашиш, келгусида худди шундай операцияларни ўтказишда қўл келади, деб ўйлайман. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж мутахассислари иштирокида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди