Давлатимиз раҳбарининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан кам даромадли аҳолига аукцион орқали ижарага ер бериш жараёнлари Хоразм вилоятида изчил давом этмоқда.

Ҳақиқатда, ер – даромад манбаи. Кичик ерда ҳам деҳқончилик билан шуғулланган одам, оиласининг тўқлигини, рўзғорнинг бутлигини таъминлай олади. Шу сабабли Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларнинг иқтисодини кўтариш, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчиларга янги иш ўринлари яратиш ҳамда деҳқончиликнинг ҳадисини олган фуқароларнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида пахта ва ғалладан бўшаган ерлардан 1 гектаргача аукцион орқали 10 йилга ижарага берилмоқда.

Хоразм вилоятда ҳозиргача 184 та маҳаллада 6 мингдан ортиқ лотлар фуқароларга ижарага берилган, бу эса шунча инсоннинг иши аниқ,  йиллик даромади нақд дегани.

Бу фуқаролар ижарага берилган ерларга нима экиш ва қандай ҳосилдорликка эришишни яхши билиши мумкин, аммо кўпчилик ҳам ер билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тушунмайди. Ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида Хоразм вилоят суди, қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ маҳалларда бўлиб, фуқароларга ижарага олинган ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтиришмоқда.

Гурлан туманида вилоят суди судьяси Ойбек Маҳмудов ва жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Аҳмедовлар “Чаккалар” маҳалласида бўлиб, ерга уруғ сепиш, экин экишга киришаётган фуқароларга судьялар Олий суд томонидан тайёрланган “Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича” методик қўлланмаларни топширишди. Қўлланмада ижарага берилган ердан фойдаланишнинг барча тартиб-қоидалари содда тилда тушунтирилган бўлиб, асосий эътибор ердан фойдаланиш талабларини бузиш суд орқали ернинг ижара шартномасини бекор қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини аҳолига етказишга қаратилган.

Судьяларнинг маҳалламизга келиб ердан тўғри фойдаланиш бўйича берган маълумотлари яхши бўлди. Эндигина экин экиш ишларини бошлаётган эдик, олдиндан барча ҳуқуқ ва қилишимиз керак бўлган мажбуриятларимизни билиб олдик. Яна бизга берган қўлланмада ернинг унумдорлик ҳолатини сақлаш кераклиги, бирор қурилма қуриш тақиқланишини ва шартномани қандай ҳолларда бекор бўлиши ҳақида содда тушунтирилган экан. Мен албатта бу шартларга амал қиламан. Аукционда ютиб олган 50 сотих еримга картошка экишни бошладим. Мақсадим туманимиз аҳлига арзон нарҳда картошка етказиб бериш. - дейди Гурлан туманида “Чаккалар” маҳалласида истиқомат қилувчи Жамшид Гулматов.

Бу амалиёт нафақат ҳудудларда кичик деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, балки озиқ-овқат захираларини бойитиш ва асосийси кам даромадли оилаларнинг моддий эҳтиёжларини қондиришга ҳисса қўшади. 

Бунёдбек Ҳусинов, Хоразм вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда судьялар ижарага ер берилаётган фуқароларга ҳуқуқ ва мажбуриятини тушунтиришди