Хоразмда «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларида 2026/2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди.
Хива шаҳридаги 8-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тантанали тадбирда Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Саидов иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг мактаб ўқувчилари ҳамда устоз-мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
[gallery-31228]
Тадбирда ўқувчилар ва педагогларни янги ўқув йили билан қутлаб, ёш авлодга замонавий билим ва тарбия бериш, уларни Ватанга садоқат, юксак маънавият ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашнинг аҳамияти таъкидланди.
Шунингдек, Шуҳрат Саидов мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини тақдим этди. Қайд этилганидек, мазкур ташаббус ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қилади.
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА