Хоразм йўлларида бир суткада 1 минг 773 та қоидабузарлик содир этилди (+видео)
Мотоциклни тикка туриб ёки турли “трюк”ларни кўрсатиб ҳайдаш шунчаки маҳорат ёки мақтанчоқлик эмас, балки ўз ҳаётини очиқдан-очиқ хавф остига қўйиш ва атрофдагиларнинг саломатлигига ҳам таҳдиддир.
Омонлик ва хотиржамлик туйғуси, энг аввало, кўчаларимиздаги тартиб-интизомдан бошланади. Йўл фақат манзилни манзилга боғлайдиган оралиқ масофа эмас, балки минглаб инсонларнинг ҳаёти, тақдири ва оилалари кутаётган умидлар туташган маскандир. Шу боис, йўлларда хавфсизликни таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳар бир ҳайдовчи ва пиёданинг бурчига айланмоғи лозим.
Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд тадбирлари айнан ана шундай масъулиятли мақсадга қаратилди. 9 сентябрь куни вилоят ҳудуди бўйлаб ташкил этилган кенг қамровли рейд давомида жами 1 773 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди.
Бу кўрсаткич шунчаки рақам эмас, балки ана ша рақам ортида қанчадан-қанча эҳтимолий хавфларнинг олди олингани, қанчадан-қанча инсонларнинг соғлиғи ва ҳаёти асраб қолингани мужассам.
<iframe width="1060" height="596" src="https://www.youtube.com/embed/azCr5eE-Cdc" title="Xorazm viloyati IIB YHXB tomonidan 9-sentabr kuni 1773 ta qoidabuzarlik aniqlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),ЎзА мухбирлари