Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда иқтисодий комплекс масалалари кўриб чиқилди.
Хоразм вилоятида 2025 йилда: - камида 6 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 60 триллион сўмдан ошириш; - ишлаб чиқаришни 6,5 фоиз, савдо ва хизматларни 15 фоизга ўстириш; - 265 минг аҳолини банд қилиб, 104 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиш; - айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларни 50 нафарга, 500 миллиард сўмдан ошганини 10 нафарга етказиш асосий вазифа бўлиши белгиланди.
–Энг асосийси, бу ишларнинг натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак, – деди Президент.
ЎзА