Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқа сектор раҳбарлари Урганч шаҳридаги 28-сайлов участкасида овоз берди.
Маълумот учун, Хоразм вилоят бўйича 1 миллион 67 минг 90 нафар сайловчи, шундан 18-30 ёшдаги сайловчилар 322 минг нафарни ташкил этади. Вилоят бўйича 554 сайлов участкаси тузилган.
Барча участка сайлов комиссияларида сайлов жараёнлари Коронавирус пандемияси шароитига тўғри келаётганлигини назарда тутган ҳолда, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда. Участка сайлов комиссияси аъзолари бир марталик тиббий ниқоб, антисептик воситалар ва бошқа тиббий гигиеник буюмлар билан таъминланган. Қолаверса, ҳар бир сайловчини тиббий ниқобда бўлиши, оралиқ масофага эътибор бериши таъминланмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА