Ҳар ернинг ўз интизоми, тартиб-қоидаси бор. Суд процессида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларнинг оммага ошкор этилмаслигини назорат қилиш учун ички низом мавжуд.

Судга келган фуқаро, айрим журналист ёки блогерлар бинога кириш тартибини билмаслиги мумкин. Аммо бинода хизмат фаолиятини олиб бораётган миллий гвардия ходимлари бу тартибни аввало яхши билиши ва бошқалардан шу тартибга риоя этишларини талаб қила олиши лозим.

Айрим ҳолларда суд биносига киришни, видеотасвирга олишни талаб қилган блогерлар билан низоли вазиятлар учраб туради. Бу каби ҳолатда миллий гвардия ходими қандай йўл тутиши лозим, фаолиятни тартибга солувчи қандай меъёрий ҳужжатлар мавжуд?

Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Палвоновнинг Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва ички ишлар ходимлари билан ўтказган йиғилишида ана шу масалаларга ойдинлик киритилди.

Мулоқотларда Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳамда Олий суднинг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарорини амалиётда қўллаш бўйича тушунтириш берилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилоят суди раиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашди