Хонқанинг туристик имкониятлари ўрганилди
Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Хонқа туманида бўлиб, ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Ташриф давомида иштирокчилар “Дургадик патир” этноошхонаси лойиҳаси асосида ташкил этилган миллий нон ёпиш маркази фаолиятини кўздан кечирди. Шунингдек, Хоразмнинг қадимий ҳунармандчилик анъаналаридан бири бўлган кулолчиликни қайта тиклаш, ривожлантириш ва келгуси авлодларга етказишга қаратилган “Мадир кулолчилик мактаби” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ҳунармандчилик устахонасида бўлди.
Мулоқотлар чоғида миллий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий туризм билан уйғунлаштириш, мазкур масканларни сайёҳлик йўналишларига киритиш юзасидан фикр алмашилди.
[gallery-32466]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА